12:30 | 14.11.23
OLX Group компанияси ҳақида маълумотлар, фактлар, фото ва видеолар. Компаниянинг Ўзбекистон бозорига кириб келиш тарихи қандай бўлган?
Замонавий технологиялар инсон ҳаётини ўзгартириш билан бир қаторда, унинг келажакда қандай бўлишини ҳам белгилан бермоқда. Инсон ҳаётида учровчи кўплаб эҳтиёжлар рақамли борлиққа, аниқроғи виртуал оламга кўчиб ўтмоқда. Бугун биз уйимиздан чиқмай туриб таъбимиз тусаган таомни буюртма қилишимиз, севимли хонандамизнинг концертига билет олишимиз ва ҳаттоки, саёҳат қилмоқчи бўлган мамлакатимизга тур пакет ҳам харид қилишимиз мумкин.
Қисқаси, олдинлари инсонлар тонг саҳарлаб бозорга югурган бўлсалар, ҳозирда уйда ўтирган харидларни амалга ошириш мумкин. Ҳудди шундай платформалардан бири OLX Ўзбекистонда айни шу вазифани, виртуал бозор рўлини бажараётган платформадир.
Bugun.uz нашри OLX ҳақида барча маълумотларни тўплаган ҳолда, сизларга уни фото ва видеолар билан бирга тақдим этади.
Инглизча кенгайтмаси Online Exchange дея аталувчи платформа маҳсулот ва хизматларни сотиш, сотиб олиш ва бартер имкониятларни тақдим этувчи, онлайн эълонлар жойланувчи платформадир. Ундаги эълонлар:
Ҳайвонлар ва ўсимликлар савдоси ҳамда иш излаш билан боғлиқ турларга бўлинади. Билиб олганингиздек, OLX маиший ҳаётингиз учун керак бўлган барча маҳсулотлар сотиладиган интернет бозордир.
OLX дунё миқёсида фаолият олиб борувчи интернет компаниядир. Унинг 35 та штаб-квартираси мавжуд бўлиб, дунёнинг турли шаҳарларида, шарқу ғарбда ўз офисларига эгадир. OLX’нинг кўплаб шаҳрларда, жумладан:
Юқоридаги маълумотларлар 2018 йил ҳолатига кўра қайд этилган. Шунингдек, OLX сайтларига ҳар йили 40 дан зиёд мамлакатдан, 330 миллиондан кўп фойдаланувчи ташриф буюради.
Икки француз тадбиркори — Фабрис Гринда ва Алехандро Оксенфордо OLX брендини таъсис этганлар. Улар дастлаб дунёдаги энг динамик ўсиб бораётган бозор ҳисобланмиш Ҳиндистон билан фаол иш бошлашган. Кейинчалик, улар русттил бозорга ҳам кириб боришган ҳамда 2013 йил сайтнинг рус версияси Avito.ru билан бирлаштирилган.
2010 йилда OLX Naspers медиа гуруҳининг бир қисмига айланади. Шу йилдан эътиборан, Мартин Шипбауэр (ҳозирги OLX Group бош директори) OLX жамоасига қўшилди. 2014 йил Naspers гуруҳининг Руминия, Болгария, Қозоғистон, Беларус, Венгрия ва Полшадаги сайтлари номи OLX номи остида фаолиятини давом эттира бошлади. Шу йил Slando.ua Украина реклама сайти ҳам OLX Group тармоғига қўшилган.
2015 йилнинг март ойида Torg.com ўзбек реклама сайти ҳам OLX’га айланган.
OLX 2015 йилда Ўзбекистондаги Torg.uz сайтини харид қилгандан сўнг мамлакатда фаолият олиб бора бошлаган. Ребрендинг билан бир қаторда қайта лойиҳалаш ва платформани ўзгартириш ишлари амалга оширилди. Сайт бугунги кунда Ўзбекистон аҳолиси учун онлайн бозор вазифасини бажармоқда.
2018 йилда сайт www.uz миллий қидирув тизими маълумотларига кўра Ўзбекистоннинг энг кўп ташриф буюрилган ТОП 3 ресурсларига кирди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: