17:13 | 06.01.24
Фирибгар ўзини олдин ички ишлар органларида ишлаганини айтган.
Андижон вилоятида олиб борилган тадбирларда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан муқаддам товламачилик ва бошқа жиноятлари учун судланган Ш.А. фуқаро Ф.С.нинг ишончига кириб, гўёки ўзини олдин ички ишлар органларида ишлаганлигини айтиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган ўғли A.С.га нисбатан жиноят ишини судда кўриш жараёнида танишлари ёрдамида озодликка чиқариб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига у 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, яна 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчиси 15 минг доллар пора билан қўлга олинганди. Бундан ташқари, Оқдарё туманининг собиқ ҳокими 200 минг доллар пора билан ушлангани, у тил бириктирган одамлар ичида ички ишлар органларининг собиқ ходими ҳам борлиги ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: