13:09 | 08.04.21

                       

Азиз Абдуҳакимов номзоди депутатлар томонидан туризм ва спорт вазири этиб маъқулланди 

Номзод Президент фармони имзоланганидан сўнг тасдиқланади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 8 апрель, пайшанба куни ўтказилган навбатдаги мажлисида  Азиз Абдуҳакимов номзоди туризм ва спорт вазири этиб маъқулланди. Бу ҳақда Олий Мажлис қонунчилик палатаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, депутатлар томонидан бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимовнинг номзодни кўриб чиқилиб, номзод маъқулланган. Амалдаги қонун ҳужжатларига биноан, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади. Номзод президентнинг тегишли фармони имзоланганидан сўнг тасдиқланади.

Маълумот ўрнида, Азиз Абдуҳакимов 1974 йилда туғилган. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини 2014 йилдан бошқарган. Аввалроқ Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган. Шунингдек, 2017 йилнинг август ойидан  Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган, 2018 йилда бош вазир ўринбосари этиб тайинланган.

Аввалроқ Транспорт вазири лавозимига номзод маъқуллангани ва Отабек Назиров Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасига раҳбар этиб тайинлангани хабар қилинган эди. Шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитасига раис тайинлангани маълум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: