16:24 | 12.01.24

                       

Бухорода қозонхона ишчиси ўзини пневматик қуролдан отиб қўйди

32 ёшли ишчи эҳтиётсизлиги сабаб ўзини пневматик қуролдан отиб, вафот этган.

Бухорода 32 ёшли қозонхона ишчиси эҳтиётсизлиги сабаб пневматик қуролдан ўзини отиб қўйган, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Марҳумнинг ўлими бўйича судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмдаги профилактик «тозалаш»да 15 киши ушланиб, уларнинг яшаш уйларидан бир дона пневматик қурол, икки дона совуқ қурол топилгани хабар қилинганди. Шунингдек, қурол кўтариб Instagramʼда пост қўйган 21 ёшли йигит огоҳлантирилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: