12:59 | 06.01.24

                       

Фарғонада 24 минг долларга АҚШнинг ишчи визасини ваъда қилган шахс ушланди

Жиззахда эса Англияга ишга юбориш эвазига фуқародан 2,5 минг доллар сўралди.

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида фуқаро Ф.Т. икки нафар киши — Т.Х. ва M.Н. ни Мексика орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориш эвазига уларнинг жами 24 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Жиззах вилоятидаги ҳолатда эса, фуқаро Ш.Э. фуқаро Д.Ш. ни Туркия орқали Англияга мавсумий ишга юбориш эвазига 2500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳар иккала ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШга Мексика орқали ноқонуний кирган 119 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди. АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси эса ўзбекистонликларнинг депортация қилинганига изоҳ берди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: