0:57 | 21.12.23
Унинг хонадонидан бир кг «опий» ва 50 гр «марихуана» топилди.
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида ўз уйида гиёҳванд моддалар сақлаб келаётган шахс ушланди.
Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, шаҳарнинг Бобур кўчасидаги уйда яшовчи, 1972 йилда туғилган Б.Ю. ўзи истиқомат қиладиган хонадоннинг оғилхонасида бир килограмм «опий» ҳамда 50 грамм «марихуана» гиёҳвандлик моддаларини келгусида ўтказиш мақсадида сақлаб келган ва бу моддалар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олиниб, ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Фарғонада «марихуана» ўсимлигини етиштирган шахс ушлангани, Самарқандда ДХХ фуқаронинг уйидан 8 килограмм «опий» топгани ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: