11:20 | 15.09.22

                       

Фарғонада содир бўлган жанжал юзасидан муносабат билдирилди

Аниқланишича, йигитлардан бири мазкур воқеага алоқадор бўлмаган ҳолатда вафот этган

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган ўзаро жанжал видеоси юзасидан муносабат билдирди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 2022 йилнинг апрель ойларида Қўқон шаҳри Алишер Навоий мавзесида фуқаро М.М. ҳамда марҳум (17 августда ушбу воқеага алоқадор бўлмаган ҳолатда вафот этган) Қ.А. билан ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашиб қолган. Жанжалда М.М. Қ.А.нинг турли жойларига уриб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат келиб тушмаган.

«Видеотасвирдаги ҳолатда иштирок этган бошқа фуқароларнинг ҳам шахсига ойдинлик киритилган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади муносабатда.

Аввалроқ Қашқадарёда бир гуруҳ фуқаролар жанжаллашгани, Тошкентда ЙТҲ содир этган ҳайдовчилар муштлашиб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқанддаги тунги клубда содир бўлган жанжал бўйича қўшимча маълумот берилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: