18:17 | 24.08.22

                       

Ҳиндистон мамлакатда теракт уюштирмоқчи бўлган ўзбекистонлик ИШИД аъзосини беришни сўради

Ҳозирда худкуш-террорчи Россиядаги қамоқда сақланмоқда

Ҳиндистон разведка хизмати Россиядан мамлакатда теракт уюштиришни режалаштирган ИШИДнинг ўзбекистонлик аъзосини уларга беришни сўради. Бу ҳақда «Hindustan Times» хабар берди.

Фото: «Hindustan Times»

Маълум қилинишича, ўзбекистонлик жангари Ҳиндистон ҳукмрон доиралари вакилларидан бирига қарши теракт уюштиришни режалаштирган. У ҳозирда Россияда қўлга олинган. Ҳиндистон разведка идоралари Аъзамов исмли террорчини теракт билан боғлиқ сўроқ қилиш учун россиялик ва ўзбекистонлик ҳамкасблари билан алоқа ўрнатмоқда.

Шунингдек, Ҳиндистон Россия федерал қидирув бюросидан Аъзамовни қурол билан таъминлаши керак бўлган ИШИДнинг маҳаллий ячейкасини аниқлашда сўроқ қилган ҳисоботини бўлишишни сўраган.

«Ҳиндистоннинг Россия ва Ўзбекистон агентликлари билан идоралараро яқин алоқалари ҳисобга олинса, бу фитнанинг Ҳиндистон томони тез орада фош этилиши учун катта имконият бор», дейилади хабарда.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик эркак ИШИДни молиялаштиришда айбланиб, 8 йилга қамалганди. Шунингдек, Россияда ўзбекистонлик маҳбус колониядагиларни ИШИДга қўшилишга чақирганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: