18:06 | 06.07.23

                       

Хитойдан Ўзбекистонга янги мултимодал йўналиш бўйича контейнер поезди жўнатилди

«Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон—Афғонистон» маршрутининг узунлиги 6500 километрдан ортиқ ва юкнинг умумий оғирлиги 700 тоннадан ошади. Ташув вақти 16-18 кунни ташкил этиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Лангфандан (Хитой) ҳаракатланувчи таркибида қурилиш материаллари бўлган 41 та вагонли биринчи поезд сафарга чиққани ҳақида хабар бермоқда.

Фото: Транспорт вазирлиги

Йўлнинг бутун масофаси 6000 километрни ташкил этади ва юкнинг умумий оғирлиги 1000 тоннадан ошади. Сафар вақти тахминан 12 кунни ташкил этади. Ҳозирги вақтда ушбу йўналиш Хитойдан Ўзбекистонга юкларни етказиб бериш учун энг қисқа ва энг тезкор йўналиш ҳисобланади.

Янги мултимодал йўлак бўйлаб ташиш жараёни жўнаш пунктидан темир йўл орқали Қашқар (Хитой) темирйўл станциясигача амалга оширилади. Кейин эса, юклар автотранспортга ортилиб Ўш темирйўл станциясига етказилади. Ўш станциясидан эса Тошкентгача юклар темирйўл орқали юк поезди таркибида етказилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: