12:12 | 10.06.24

                       

ИИВ биноси олдидаги ёнғин оқибатида икки туман аҳолиси «свет»сиз қолди

ИИВ биноси олдидаги ёнғин оқибатида икки туман аҳолиси «свет»сиз қолди.

Тошкент метрополитени ахборот хизмати «Космонавтлар» метро бекати яқинида ёнғин чиққанига муносабат билдирган эди. ФВВ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ёнғин оқибатида 35/10/6 кВли «Узбекистон» подстанциясидан чиқувчи кабель тармоғи шикастланганини маълум қилди.

Вужудга келган ҳолат бартараф этилгунга қадар истеъмолчилар тўлиқ бошқа тармоққа ўтказилган. Айни пайтда Яккасарой туманининг «Конституция» ва «Юнус Ражабий» маҳаллалари ҳамда Миробод туманининг «Абдулла Авлоний» ва «Ат-Термизий» маҳаллаларидаги аҳоли истеъмолчилари электр энергиясидан узилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: