21:09 | 12.01.24

                       

ИИВнинг қидирувида бўлганлар Туркияда ушланди

Одам савдоси жинояти билан улар 6-7 йилдан бери қидирувда бўлган.

Шу йилнинг 10 январ куни Туркия ва Ўзбекистон ички ишлар вазирликларининг ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбири давомида одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, икки нафар ўзбекистонлик аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар берди.

Фото: Истанбулдаги бош консулхона

Унга кўра, 2018 йилдан буён Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган 1985 йилда туғилган Дилноза Умарова ҳамда 2017 йилдан бери қидирувда бўлган 1983 йилда туғилган Мавлудахон Улмасова Истанбул шаҳрида қўлга олинди.

Ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиши сўралган.

Аввалроқ, Туркияда ўзбекистонлик «фоҳишалар маликаси» қўлга олингани, кейинчалик, «Мадам Клод» лақабли ушбу аёл Ўзбекистонга олиб келингани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: