12:31 | 07.11.23 1530

Иккита вилоятда прокуратура ходимлари пора билан ушланди

Ҳолатларнинг бирида пора олиш кўрсатмасини прокурор ўринбосари берган.

Давлат хавфсизлик хизматининг хабар беришича, Андижон вилояти Хўжаобод туман прокуратураси терговчиси гумонланувчидан унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик ва тергов ҳаракатлари давомида енгиллик яратиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Фото: Bugun.uz

Терговчи сўралган пул маблағини умумий овқатланиш масканида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Тергов жараёнида эса терговчига ушбу пулларни олиш бўйича кўрсатмани туман прокурори ўринбосари берганлиги исботланиб, у ҳам қамоққа олинган.

Самарқанд вилоятида кузатилган ҳолатда эса, вилоятнинг Пастдарғом тумани прокурори ёрдамчиси айбланувчи сифатида кўрилаётган фуқарога нисбатан суд жараёнида енгиллик қилиш ва суд идораларида ишловчи танишлари орқали қамоқдан чиқариш эвазига, унинг қариндошларидан 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Прокурор ёрдамчиси сўралган пул маблағидан 2500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан ҳар иккала вилоят прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 168- ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода пора эвазига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган, Қашқадарёда ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган ҳамда Фарғонада пора эвазига «права» олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланганди.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 378
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 750
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1095
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 860
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 463
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 951