Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олиши эълон қилинди.
Президент фармонига биноан, Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун кетма-кет дам олади.
Бунда:
- 31 август, шанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
- 1-сентябр, якшанба — Мустақиллик байрами;
- 2-сентябр, душанба — барча учун дам олиш куни (Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан байрам якшанбага тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади);
- 3-сентябр, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: