20:19 | 20.08.24

                       

Наманганда давлат манфаатларига зарар етказган мансабдорга суд ҳукми ўқилди

Наманганда давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган мансабдорга суд ҳукми ўқилди.

Наманган вилоятида ноқонуний қум-шағал қазиб олган мансабдорга чора кўрилди. Бу ҳақда Кон геология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси томонидан аниқланган Наманган вилояти Косонсой тумани ҳудудида мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиб, фойдали қазилма қум-шағални ноқонуний қазиб олиб, давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги ҳолати юзасидан очилган жиноят иши туман судида кўриб чиқилди.

Косонсой туман судининг қарорига асосан мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиб, фойдали қазилма қум-шағални ноқонуний қазиб олиб, давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган Ғ.Д. га нисбатан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси ҳамда 500 миллион сўмдан ортиқ зарарни хатланган кўчмас мулклар ва ашёвий даллиллар эвазига, шунингдек бошқа маблағлар ҳисобидан қоплаш юзасидан суд ҳукм ўқилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: