11:42 | 10.08.24
Лазизбек Мулложонов ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони бўлди. Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида 1 ўринни эгаллади.
Париж шаҳрида давом этаётган Олимпиада Ўзбекистон делегацияси 5 та олтин медалга эга чиқиб, умумжамоа ҳисобида 14 ўринга кўтарилиб олди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Лазизбек Мулложонов -92 кг вазн тоифасида озарбайжонлик Лорен Алфонсо Домингесни мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлган.
Ўзбекистон делегациясида медаллар ҳозирча 5 та олтин ва 3 та бронзага етди.
Шунингдек, Ўзбекистон Осиёда 4 ўринда, МДҲ давлатлари орасида 1 ўринда, мусулмон давлатлар орасида ҳам 1 ўринни эгаллади.
Аввалроқ бокс бўйича финал учрашувида -71 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Асадхўжа Мўйдинхўжаев Мексика вакили Марко Алонсо Верде Альваресни мағлуб этиб, Париж Олимпиадаси чемпиони бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: