8:14 | 13.12.22

                       

Ўзбекистонда 11 ойда энг кўп туғилиш қайси ҳудудда қайд этилгани маълум қилинди

Республика бўйича январь-ноябрь ойларида 850 минг нафар туғилиш қайд этилган

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь—ноябрь ойларида республика бўйича 850 282 та тирик туғилиш ҳолати ФҲДЁ органларида қайд этилди.

Ҳудудлар кесимида қайд этилган туғилишлар сони:

  • Қорақалпоғистон – 39 084 та;
  • Андижон вилояти – 79 078 та;
  • Бухоро вилояти – 41 036 та;
  • Жиззах вилояти – 37 085 та;
  • Қашқадарё вилояти – 89 792 та;
  • Навоий вилояти – 24 056 та;
  • Наманган вилояти – 75 099 та;
  • Самарқанд вилояти – 101 858 та;
  • Сурхондарё вилояти – 74 544 та;
  • Сирдарё вилояти – 21 273 та;
  • Тошкент вилояти – 67 127 та;
  • Фарғона вилояти – 92 436 та;
  • Хоразм вилояти – 40 600 та;
  • Тошкент шаҳри – 67 214 та.

Аввалроқ Ўзбекистонда яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланиши мумкинлиги, шунингдек, Ўзбекистонда ноябрь ойида туғилишлар сони ошгани, бундан ташқари, мамлакатда 9 ойда қанча туғилиш қайд этилгани маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон туғилиш бўйича МДҲда биринчи ўринни эгаллагани ҳақида ҳам хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: