19:36 | 26.01.24

                       

Ўзбекистонда чиқинди хизматлари учун 12 фоиз миқдорда ҚҚС қўлланилади

Ушбу тартиб 2024 йилнинг 1 апрел кунидан кучга киради.

Ўзбекистонда солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишларига кўра, шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун нол даражали ставка бўйича солиқ солиниши бекор қилинади. Бу ҳақда Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази хабар берди.

Ушбу тартибни жорий этилиши бўйича масъул Солиқ органи томонидан берилган тушунтиришга кўра, хизмат кўрсатувчи корхона томонидан кўрсатиладиган санитар тозалаш хизматлари қийматига нисбатан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ҳисобланади.

Яъни, масалан амалдаги хизмат қиймати 4000 сўмни ташкил этса, ушбу қийматга нисбатан 1 апрелдан бошлаб 12 фоиз миқдорда қўшилган қиймат солиғи ҳисобланганда жами хизмат қиймати 4480 сўмни ташкил этади.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг бешта шаҳар ва туманида кўп қаватли уйлар олдидаги чиқиндихоналарда чиқиндилар сотиб олиниши, чиқинди хизматларидан қарздорлар электр учун пул тўлолмаслиги ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: