14:48 | 15.05.24

                       

Ўзбекистонда ипотека кредитига субсидия олишга ариза бериш яна ишга тушди

Ўзбекистонда ипотека кредитига субсидия олишга ариза бериш яна ишга тушди. Аҳоли расмий даромадсиз ҳам кредит олиши мумикн.

Ўзбекистонда ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш хизмати қайта ишга туширилди. Бу ҳақда My.gov.uz’нинг Тelegram каналида маълум қилинди.

«Фуқароларимизга мй.гов.уз портали орқали уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия ажратишга доир хизмат янги мақсадли кўрсаткичлар асосида қайта ишга туширилганини маълум қиламиз.

Энди сиз Тошкент шаҳри, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб уй-жой сотиб олишга ипотека кредити учун давлат субсидиясини олишингиз мумкин», — дейилади хабарда.

Шунингдек, субсидия олишга мурожаат қилиш учун йўриқнома тақдим этилди:

Аввалроқ қайси банклар расмий даромадга эга бўлмаган фуқароларга ипотека кредити бериши ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, Президент фармонига кўра, Ўзбекиситонда 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ипотека кредитлари ажратилади.

Шунингдек, ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

Бундан ташқари, бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини cyғypтa хавфларидан cyғypтa қилиш талаби бекор қилинади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: