17:57 | 19.02.24
Ўзбекистонда кимларга жойига чиққан ҳолда кўрсатилган давлат хизматлари учун қўшимча тўлов ундирилмаслиги маълум бўлди.
Адлия вазирлиги Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига жойига яшаш жойига чиққан ҳолда кўрсатилган давлат хизматлари учун қўшимча тўлов ундирилмаслигини маълум қилди.
Қонунчиликка кўра, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари жумладан:
Аввалроқ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланишга рухсат берилгани ҳақида хабар қилинган эди. Жумладан, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар ҳамда уларга ғамхўрлик қилувчи фуқароларга давлат идоралари ва ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланиш, хусусан, давлат идоралари раҳбарлари (мансабдор шахслари) қабулига навбатсиз кириш бўйича имтиёзлар берилади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларга «ваучер» тизими асосида давлат томонидан протез-ортопедия буюмлари, реабилитация ҳамда дори воситалари тақдим этилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: