21:07 | 17.02.24

                       

Ўзбекистонда кимларнинг болаларини боғчага қабул қилишда имтиёз берилиши очиқланди

Ўзбекистонда кимларнинг болаларини боғчага қабул қилишда имтиёз берилиши очиқланди. Шу жумладан, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган кам таъминланган оилаларнинг болаларига ҳам имтиёз белгиланган.

Қонунчиликка кўра, болаларнинг қуйидаги контингенти боғчага устунлик билан қабул қилиниш имтиёзли рўйхатига киритилган:

  • тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган шахсларнинг болалари;
  • «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган кам таъминланган оилаларнинг болалари.

Аввалроқ Ўзбекистонда Боғча очган 1,5 мингдан ортиқ хусусий тадбиркор давлатдан ноқонуний пул ўзлаштиргани маълум бўлган эди. 2023 йил 27 декабр ҳолатига, 734 та ДХШ асосида МТТлар томонидан бир боланинг маълумотлари НМТТБАТга киритилиб, унинг фотосурати ўрнига бошқа боланинг фотосурати асосида давомати белгиланиб келган. Натижада уларга нисбатан 8,8 млрд сўм субсидия тўловлари уч ойга тўхтатилган. 895 та ДХШ асосида, жумладан, оилавий МТТлар томонидан воситачилар ёрдамида компьютерларда виртуал мобил қурилмани яратиш орқали ҳақиқатда МТТга келмаган тарбияланувчи ва ходимларнинг давомати сохталаштирилиб НМТТБАТга юборган. Уларга огоҳлантириш хатлари юборилд. 8,9 млрд сўм асосланмаган субсидия тўловларининг молиялаштирилиши олди олинган.

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга оид қонунни имзолаган. 2023 йилда оилавий зўравонлик сабабли 59 киши озодликдан маҳрум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: