8:08 | 05.10.22

                       

Ўзбекистонда рекорд даражадаги паст инфляция қайд этилди

Бу қайси турдаги маҳсулотлар нархига таъсир қилгани очиқланди

Ўзбекистон истеъмол секторидаги инфляция сентябрь ойида 1,03 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бу камида охирги олти йил давомида сентябрь ойидаги энг паст кўрсаткич. Хусусан, 2021 йилнинг мос даврида нархлар 1,09 фоизга, 2020 йилда — 1,4 фоизга, 2019 йилда — 1,3 фоизга, 2018 йилда — 1,8 фоизга, 2017 йилда — 1,4 фоизга ва 2016 йилда 1,1 фоизга ошган.

Шунингдек, 2022 йилнинг ўтган тўққиз ой давомида нархларнинг ўсиши ўртача ойлик қиймати 8,1 фоизга етди, бу ўтган йилларга нисбатан 0,9 фоиз кўп. Бу билан йиллик инфляция 2021 йил центябр ойига нисбатан 12,2 фоизга ошган.

Сентябрь ойида нархлар ўсиши бўйича етакчи ўринни озиқ-овқат маҳсулотлари (1,4 фоиз), ноозиқ-овқат маҳсулотлари (0,7 фоиз) иккинчи, хизматлар (0,4 фоиз) учинчи ўринни эгаллаган.

Куз бошида мева-сабзавот маҳсулотлари нархларининг мавсумий пасайиши фақат «Мева ва ёнғоқлар» гуруҳида қайд этилган (1,7 фоиз). Сабзавотлар, илдиз мевалари ва дуккаклилар бир ой давомида 1,3 фоизга қимматлашган.

Аввалроқ Ўзбекистонда инфляция даражаси икки йилда кескин пасайгани маьлум қилинганди. Шунингдек, АҚШда инфляция 40 йиллик рекордни ўрнатгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: