Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахс саёҳат харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Шавкат Мирзиёевнинг 2024-йил 18-январдаги қарорига асосан, саёҳат давомида ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамроҳлик қилувчилар рағбатлантирилади. Бу ҳақда Туризм қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Бунда асосий йўналишлар сифатида қуйидагилар амалга оширилади:
- барча туризм объектлари ва жойлаштириш воситаларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг эркин ҳаракатланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
- саёҳат давомида ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамроҳлик қилувчи фуқароларни рағбатлантириш;
- ногиронлиги бўлган шахслар тўсиқсиз саёҳат қилишлари учун республикамизда яратилган имкониятларни кенг тарғиб қилиш орқали уларнинг хабардорлигини ошириш;
- туризм индустрияси объектларида ногиронлиги бўлган шахслар учун кўрсатиладиган хизматлар сифатини янада ошириш йўлга қўйилади.
2024 йилдан бошлаб:
- ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун маданий мерос объектларида пандус, плинтус ва лифтлар ҳамда кўзи ожизлар учун маданий мерос объектларининг кичрайтирилган ўлчамдаги макетлари ўрнатилади. Тўғрисида Брайл алифбосидаги маълумотлар жойлаштирилади. Режа маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади;
- темир йўл ва жамоат транспортларида ҳамда барча аэропорт, вокзал, автошоҳбекатларда уларга эгалик қиладиган ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган ва жисмоний имконияти чекланган шахслар учун шароитлар, махсус кўтарилиш пандуслари ва қулай зина тутқичлари ўрнатилади ҳамда кема аравачалари (ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус аравача) қўйилади;
2027 йил 1 январга қадар Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида минг нафар I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ 500 минг сўмдан ошмаган қисми;
- эшитиш қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахслар учун сурдогидлар тайёрлаш курслари харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан меҳмонхонанинг камида учта хонаси ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай тарзда жиҳозланганда, ҳар бир махсус жиҳозланган хона учун қуйидаги миқдорларда субсидия берилади:
- юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарга — 2 миллион сўм;
- юлдузли тоифа олмаган меҳмонхоналарга — 1 миллион сўм.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларга «ваучер» тизими асосида давлат томонидан протез-ортопедия буюмлари, реабилитация ҳамда дори воситалари тақдим этилади. Шунингдек, Ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланишга рухсат берилган.