21:18 | 05.06.24

                       

Таиланд ҳукумати эълон қилган визасиз режим амалда ишламаётгани юзасидан маълумот берилди

Таиланд ҳукумати эълон қилган визасиз режим амалда ишламаётгани юзасидан маълумот берилди.

Таиланд ҳукумати ўзбекистонликларга визасиз режим жорий қилганди. Қонун амалда ишламаётгани айтилди. Ўзбекистон ТИВ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 2024 йил 29 май куни Таиланд оммавий ахборот воситаларида мамлакат иқтисодиётини рағбатлантириш мақсадида Ҳукумат виза қоидаларини юмшатишни ўз ичига олган иқтисодий рағбатлантириш режасини эълон қилган.

Унга кўра, Таиландга 60 кунгача визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар сони амалдаги 57 тадан 93 тага кўпаяди, 36 та янги давлатлар қаторига Ўзбекистон ҳам киритилган.

Мазкур масала бўйича Ўзбекистоннинг Бангкокдаги бош консулхонаси Таиланд Ташқи ишлар вазирлиги билан боғланди. Таиланд ТИВ Консуллик департаменти маълумотига кўра, виза режимининг узайтирилиши тўғрисида ҳозирча расман ҳеч қандай маълумот эълон қилингани йўқ.

Масала бўйича Ўзбекистоннинг Бангкокдаги бош консулхонаси Таиланд Ташқи ишлар вазирлиги билан боғланди. Таиланд ТИВ Консуллик департаменти маълумотига кўра, виза режимининг узайтирилиши тўғрисида ҳозирча расман ҳеч қандай маълумот эълон қилингани йўқ.

Шунингдек, бир томонлама жорий этилаётган виза режимини соддалаштириш тартиби маълум муддатдан сўнг бекор қилиниши мумкин. Ўзбекистон ТИВ Таиланд томонидан расмий нота олиши билан қўшимча хабар беришини айтди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: