19:11 | 07.03.23 452

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари қарийб 2 млрд долларга камайди

Мазкур ўзгариш олтин нархининг тушиши, тижорат банкларининг Марказий банкдаги ҳисобварақларида қолдиқ миқдорининг камайиши билан изоҳланган

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари сезиларли даражада камайиб, 2023 йил 1 март ҳолатига кўра, 33,9 миллиард долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг 1 феврал ойи билан солиштирилганда 1,8 миллиард долларга камайган. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Ҳисоботда келтирилишича, 2023 йил 1 март ҳолатига кўра, олтиннинг физик ҳажми 12,4 миллион троя унциядан 12,6 миллион трояга ошган бўлса, қиймати 23 556,4 миллион доллардан 22 839,8 миллион долларга пасайган. Бундан ташқари, захира активлари таркибидаги хорижий валюта миқдори феврал ойида 11 314,1 миллион долларни ташкил қилган бўлса, 1 март ҳолатига кўра, бу кўрсаткич 1243,0 миллион долларга камайиб, 10 071,1 долларни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон ялпи халқаро захиралари 2023 йил бошидан 1,8 миллиард долларга ёки 5,0 фоизга камайди. Мазкур ўзгариш олтин нархининг йил бошидаги 1812,35 доллардан 1810,2 долларгача тушиши (-27,4 млн. доллар), тижорат банкларининг Марказий банкдаги ҳисобварақларида қолдиқ миқдорининг камайиши (-251 млн. доллар) ҳамда Марказий банк томонидан амалга оширилган валюта интервенциялари билан изоҳланади.

Аввалроқ Ўзбекистон олтин захираларининг ўсиши бўйича дунёда бешинчи ўрин эгаллагани, Ўзбекистон энг кўп олтин сотувчилардан бирига айлангани, Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етгани ҳамда Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги ҳақида хабар берилганди.


Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 536
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 270
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 464
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1008
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1163
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1472