13:04 | 17.11.22

                       

«Россия билан барча музокаралар яширинча эмас, ошкора ўтказилиши керак» — Зеленский

Украина президенти музокаралар ўтказиш сигналлари келаётганини айтган

Украина президенти Владимир Зеленский Россия томони билан музокаралар ўтказиш бўйича бошқа давлатлар етакчиларидан маълум сигналларни олганини маълум қилди.

Фото: Украина президенти офиси

Унинг таъкидлашича, Россия Украинага қарши кенг кўламли босқинчилик урушини амалга оширмоқда, шу боис ҳар қандай музокаралар яширин эмас, очиқчасига ўтказилиши керак.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, дунё етакчиларида Украинанинг музокаралар ўтказишга тайёрлиги борасида ҳеч қандай саволлари қолмаслиги учун у G20 саммитида тинчликни қайта тиклаш бўйича 10 та қадамни таклиф қилган.

«Мен буни бутун дунёда тинчлик ўрнатиш формуласи деб ҳисоблайман. Ҳар бир давлат у ерда ўз ўрнини топиб, у ёки бу ташаббусда — мана шу ўнталикдан у ёки бу қийинчиликларини енгиб ўтишда етакчи бўла олади», — дейди Украина президенти.

Аввалроқ Зеленский Россияга асирларни «барчани барчага» формуласида алмашиш таклифини берганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: