15:39 | 24.02.23 364

«Россия бу урушда ютқазиб бўлди» — АҚШ президенти маслаҳатчиси Украина урушининг биринчи йили ҳақида

АҚШ Украинага зарур барача ҳарбий ёрдамни кўрсатиш учун қўлидан келган барча имкониятни ишга солади

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Россиянинг Украинага кенг кўламли босқинига бир йил тўлиши муносабати билан CNN телеканалининг махсус эфири доирасида Россия «урушда енгилиб бўлганини» маълум қилди.

Фото: AP Photo

«Ушбу урушда Россиянинг мақсади Украинани дунё харитасидан ўчириб ташлаш, пойтахтни эгаллаш ва Украинани йўқ қилиб, уни ютиб юбориш эди. Улар буни уддалай олмади ва эндиликда буни амалга ошира олишмайди», — дейди Салливан.

Шунингдек, Салливан АҚШ Украинага зарур барача ҳарбий ёрдамни кўрсатиш учун қўлидан келган барча имкониятни ишга солишини билдирган. Бироқ у Украина сўраётган F-16 қирувчи самолётларини етказиб беришга «эҳтиёж йўқлигини» таъкидлаган. «F-16 — бу қисқа кураш эмас, балки Украина мудофаасининг узоқ муддатли масаласидир», — деган у.

Аввалроқ Ғарб давлатлари Украина расмийларининг ташаббуси билан Киевга реактив қирувчи самолётларни етказиб бериш имкониятини муҳокама қилишни бошлаганди. Манбага кўра, Вашингтон Киевга «ҳозирда самолётларни юбориш имконсиз» эканини айтган. Унинг айтишича, Украинанинг Ғарб томонидан қўллаб-қувватланиши масаласида «қизил чизиқ» мавжуд бўлиб, 2022 йили у HIMARS залп ўт очиш ракета тизимларини етказиб беришга таъсир кўрсатган, бироқ эътиборга олинмаган эди. Бу каби вазият танкларни юборишда ҳам кузатилган.

Ўз навбатида АҚШ бошқа давлатлар томонидан Украинага қирувчи самолётлар етказиб берилишини олқишлашини, аммо мамлакатнинг ўзи бу борадаги ёрдамни ваъда қилмаслигини билдирган.


COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

11:56 | 04.12.23 61
Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 395
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1944
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2703
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 626
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 848