14:56 | 12.04.22

                       

Россия Украина билан чегарадош ҳудудларда юқори теракт хавфини эълон қилди

Мазкур режим 15 кун давомида сақланиб қолади

Россиянинг Украина билан чегарадош ҳудудларида 11 апрель куни 15 кун давомида террорчилик хавфининг «сариқ» — юқори даражаси жорий этилди. Бу ҳақда Курск вилояти губернатори хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Маълум қилинишича, Курск вилояти губернатори Роман Старовойт аҳолини ҳушёр бўлишга чақирган ва «минтақада Украинадан эҳтимолий провокациялар» кутилишини айтган. У террорчиликнинг «сариқ» шкаласи иккинчи хавф даражаси эканини қайд этган. Террорчиликнинг жами учта даражаси бор: баланд — «кўк», юқори — «сариқ» ва охиргиси — «қизил».

Таъкидланишича, Курск вилоятида кузатув пунктлари ташкил этилмоқда, у ерга ҳарбийлар ва полиция жойлаштирилади, аҳоли пунктларида патруль хизмати кучайтирилади.

Аввалроқ Россия Мариуполга фосфор бомбалари ёрдамида ҳужум қилиши мумкинлиги маълум қилинганди. Шунингдек, Россиянинг Украинадаги «махсус операция»си қачон тугаши маълум бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: