17:57 | 09.02.24

                       

Россияда меҳнат мигрантлари муштлашгани юзасидан баёнот берилди

Россиядаги меҳнат мигрантлари муштлашгани ва улар орасида ўзбеклар борлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан баёнот берилди. Муштлашув 8 феврал куни Москва вилоятида содир бўлган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентли маълумотларига кўра, 2024 йил 8 февраль куни Москва вилоятида меҳнат мигрантлари иштирокида оммавий муштлашув содир бўлган.

Қайд этилишича, жанжал «Wildberries» омборхонасида бир гуруҳ ишчи ва қўриқчилар ўртасида юз берган. Маҳаллий полиция ходимлари тақдим этган маълумотларга кўра, ушбу оммавий муштлаувда Ўзбекистон фуқаролари иштирок этмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвада мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берган эди. Россия, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида келиб чиққан оғзаки жанжал оммавий муштлашувга айланиб кетганди. Шунингдек, шу йилнинг 16 ноябр куни Москва шаҳрининг Свиблово туманида жойлашган «Afi tower» кўп қаватли уй қурилиши майдонида 35-40 нафар ўзбекистонлик мигрантлар муштлашгани хабар берилганди.

Бундан ташқари, Россияда қурилишда ишлаётган 50 нафар ўзбекистонлик муштлашув содир этган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: