20:21 | 24.03.24

                       

Россияга мигрантларнинг кириши чекланиши мумкин

Россияга мигрантларнинг киришини чеклаш таклиф қилинди. Депутат хорижликларнинг айримлари «кўр-кўрона рус халқига зарар етказиш» учун фойдаланилаётганини таъкидлади.

Қримдан давлат думаси депутати Михаил Шеремет Россияга яхши ният билан келадиган хорижликларни ҳурмат қилиши, афсуски, уларнинг айримлари «кўр-кўрона рус халқига зарар етказиш» учун фойдаланилаётганини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Депутат хорижликларнининг Россияга киришини уруш давомида чеклашни таклиф қилди.

«Махсус ҳарбий операция чоғида ички хавфсизликни таъминлаш мақсадида муҳожирларнинг мамлакатимизга киришини чеклашни таклиф қиламан, афсуски, чегарани кесиб ўтаётган хорижликлар, биринчи навбатда, ўзларига хавф туғдиради, чунки улар автоматик тарзда Ғарб разведка хизматларининг Россияда террорчилик ҳаракатлари учун шароит яратиш, шунингдек, вазиятни беқарорлаштириш учун қизиқиш объектига айланади.

Афсуски, ҳозирда одамлар қандай ниятда кириб келаётганини аниқлашга вақтимиз йўқ, чунки барча куч ва воситалар мамлакатимиз сарҳадларини ҳимоя қилишга қаратилган. Шунинг учун мен махсус операция давомида муҳожирлар Россияга саёҳатларини истисно қилиши керак, деб ҳисоблайман», — дейди депутат.

Эслатиб ўтамиз, Москва вилоятидаги Пикник гуруҳининг концерти бўлиб ўтаётган Crocus City Hall концерт залида 22 март куни номаълум шахслар ўт очди. Бинода портлаш содир бўлган ва ёнғин бошланган. Террорчилар автомат қуролдан ўт очиб, кейин, граната ёки ёндирувчи шашка улоқтирган, оқибатда ёнғин бошланган.

Ижтимоий тармоқларда теракт уюштирганларнинг барчаси Тожикистон фуқаролари экани тўғрисида хабарлар тарқалди. Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги эса ҳолатга муносабат билдириб, ОАВ вакилларидан фейк хабарлар тарқатмасликни сўради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: