21:52 | 20.08.24

                       

Самарқанд темирйўл вокзалида ҳожатхона ишламаяпти

Самарқанд темирйўл вокзалида ҳожатхона ишламаяпти. Маъсуллар ҳолатга муносабат билдирди.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати Самарқанд темирйўл вокзалида ҳожатхона ишламаётганлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Қайд этилишича, Самарқанд темирйўл вокзалида жами 5 жойда 2-3 ўринли ҳожатхоналар мавжуд: 2 қаватда 1 та ВИП зал комплексида 3 жойда ва кутиш залининг пастки қаватида. Хозирги кунда кутиш залининг пастки қаватида мавжуд 10 кишилик хожатхона 5-6 йилдан бери таъмирланмаганлиги, эстетик ҳолатини йўқотганлиги, шаҳар меҳмонлари ва туристлар томонидан эътироз, норозиликлар бўлишини олдини олиш мақсадида, вокзал маъмурияти томонидан ушбу хожатхонада капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунинг учун йўловчилар вақтинча кутиш залининг 4 та жойида мавжуд хожатхоналардан фойдаланишлари мумкинлиги ҳақида ёзма йўлланма маълумотлар илиб қўйилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: