11:04 | 16.10.23

                       

Шавкат Мирзиёев Хитойга боради

Давлат раҳбари «Бир макон, бир йўл» учинчи халқаро форумида иштирок этади.

Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпиннинг таклифига биноан 17-18 октябр кунлари ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев ташриф давомида «Бир макон, бир йўл» учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиши режалаштирилган.

Юбилей саммитнинг кун тартибидан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникациявий ўзаро боғлиқликни кучайтириш, «яшил» тараққиёт, рақамлаштириш дастурларини илгари суриш ва бошқа масалалар ўрин олган. Ўтган ўн йиллик даврда кўп томонлама шерикликда эришилган асосий натижалар сарҳисоб қилинади, келгуси ҳамкорликнинг янги вазифалари белгилаб олинади.

Давлат раҳбари форумнинг ялпи сессиясида дастурий нутқ сўзлаши ҳамда «Макон ва йўл» ташаббуси доирасидаги халқаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ўз нуқтаи-назарини баён қилиши кутилмоқда.

Ташриф дастурида ХХР Раиси Си Цзинпин ва Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин билан музокаралар ва икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: