16:02 | 17.10.23 1404

Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи Amer International компанияси раисини қабул қилди

Ушбу компания электроника, яримўтказгичлар саноати, кончилик ва қайта ишлаш тармоқларидаги лойиҳалар билан шуғулланади.

Президент 17 октябр куни Пекин шаҳридага амалий ташрифи доирасида ўзига ажратилган қароргоҳда Amer International индустриал-саноат холдинги раиси Ван Венинни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашувда мисни чуқур қайта ишлаш ва ундан юқори қўшилган қийматли инновацион ва харидоргир маҳсулотлар, шу жумладан, электротехника, электромобиллар учун аккумулатор батареялари, микроэлектроника ва яримўтказгичлар ишлаб чиқариш бўйича истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ван Венин мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар Хитой компанияси учун қулай шароит яратаётганини таъкидлаб, Ўзбекистонга Марказий Осиё минтақасидаги бизнесининг бош йўналиши сифатида қараётганини айтиб ўтган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, Amer International компанияси Хитойнинг етакчи конгломератларидан бири бўлиб, юксак технологиялар, электроника, яримўтказгичлар саноати, кончилик ва қайта ишлаш тармоқларидаги лойиҳалар билан шуғулланади. Компания Fortuna 500 глобал рейтингига кирган. Хитойда ва унинг ташқарисида умумий қиймати 60 миллиард доллардан зиёд бўлган лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Учрашув якунида, компания мамлакатда минтақавий офисини очиши ҳамда қўшма инновацион лойиҳаларни тезлаштириш бўйича «йўл харитаси»ни қабул қилиш юзасидан келишувга эришилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Хитойга боргани хабар қилинганди.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 427
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 777
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1119
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 882
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 472
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 957