15:37 | 22.12.23
Президент сўнги пайтларда коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган тезкор тадбирларга тўхталди.
Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида сўнги пайтларда коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича тезкор тадбирлар амалга оширилаётгани бўйича гапирди.
«Ўзини «кўча» деб атайдиган жиноий гуруҳлар бўладими, коррупцияга берилган мансабдор шахслар бўладими, ким қонунга беписанд қараб, давлат ва жамиятга зарар етказадиган бўлса, биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз. Кўчаларимиз, маҳаллаларимиз, ҳаётимиз том маънода тинч ва тоза, жиноятдан холи бўлиши керак», дейди давлат раҳбари.
Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистонда қонун устуворлиги, жиноятга жазо муқаррар бўлиши шартлигини эслатиб ўтган.
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев дунёдаги қудратли марказлар очиқчасига босим ўтказаётгани бўйича тўхталганди. Шунингдек, Президент ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилишини маълум қилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: