20:19 | 09.01.24

                       

Соғлиқни сақлаш вазирига вақтинчалик ўринбосар тайинланди

Вазир ўринбосари Алишер Шодмонов даволаниш учун узоқ муддатли меҳнат таътилига чиққан.

Президент администрациясининг соғлиқни сақлашни ривожлантириш шўбаси мудири Даврон Султанов вақтинчалик Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Маълум қилинишича, Президентнинг тегишли қарорига асосан, вазирнинг биринчи ўринбосари Алишер Каюмович Шадманов даволаниш учун узоқ муддатли меҳнат таътилига чиқиши муносабати билан унинг вазифасини вақтинчалик бажариш Президент администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти соғлиқни сақлашни ривожлантириш шўбаси мудири Даврон Тахирович Султановнинг зиммасига юклатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Асилбек Худаяров Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Шу пайтгача вазир сифатида фаолият юритган Амрилло Иноятов эса, Саломатлик ва стратегик ривожланиш институтига директор этиб тайинлангани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: