12:03 | 19.12.23
Солиқ қўмитаси ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси ҚҚС тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи ҳамда қўмитанинг Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти директори ўринбосари қамоққа олинди.
Bugun.uzʼнинг манбаларига кўра, «хуфиёна» тадбиркорлик субъектларининг ноқонуний фаолиятларига раҳнамолик қилган солиқ идоралари мансабдор шахслари ҳибсга олинган.
Давлат Солиқ қўмитаси ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси ҚҚС тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи ҳамда қўмитанинг Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти директори ўринбосари – ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи қамоққа олинган.
Шунингдек, Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси камерал солиқ текширувлар шўбаси бошлиғи лавозимида ишлаган мансабдор ҳам ҳибсга олинган.
Bugun.uz манбаси билдиришича, улар ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда мансаб сохтакорлиги моддалари билан гумонланувчи тариқасида ҳибсхонага жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Bugun.uz сўнги икки кун ичида бир қатор мансабдорларнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ маълумотларни етказяпти. Аввалроқ собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳибсга олингани ҳақида хабар берилганди. Бундан ташқари, Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев коррупцияга қарши курашиш тадбири доирасида бюджет пулларини ўзлаштирганликда айбланиб қўлга олинганди. Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Саидаҳмад Султанов ерларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ иш доирасида ушлангани ҳам маълум қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: