14:53 | 20.08.24

                       

Сурхондарёда пиёдани уриб юборган ҳайдовчи 6 йилга қамалди

Сурхондарёда катта тезлик билан келиб, пиёдани уриб юборган ҳайдовчи 6 йилга қамалди. Унинг 5 нафар фарзанди бор (видео).

Сурхондарёда 2024 йилнинг август ойига қадар 194 та ЙТҲ содир этилган бўлиб, 128 нафар инсон турли тан жароҳатлари олган, 86 киши вафот этган.

Таҳлилларга кўра, автоҳалокатлар асосан 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳайдовчилар билан содир бўлмоқда. Жорий йилнинг 8 июнь куни Сурхондарё вилоятида ҳайдовчи тезликни назорат қилиб бўлмас даражада оширган. Оқибатда 1 киши жонлантириш бўлимида вафот этган. Ҳолат юзасидан тўпланган иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Термиз туман судида кўриб чиқилган.

«Қилган қилмишимдан пушаймонман. Фақат узр сўрайман», дейди ҳайдовчи.

Маълум бўлишича, ҳайдовчининг 5 нафар фарзанди бор. Унга нисбатан 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: