14:29 | 19.02.24

                       

«Толибон» темирйўл бошқармаси бошлиғи Ўзбекистонга келди

«Толибон» темирйўл бошқармаси бошлиғи Ўзбекистонга келди. Делегация Трансафғон лойиҳаси йиғилишида иштирок этиш ва икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Тошкентга ташриф буюрган.

Афғонистон миллий темирйўл бошқармаси бошлиғи мулла Бахт ул Раҳмон Шарофат Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Аvapress хабар берди.

Фото: Аvapress

Делегация Трансафғон лойиҳаси йиғилишида иштирок этиш ва икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Тошкентга ташриф буюрган. Тегишли учрашув 19 феврал куни Афғонистон, Покистон, Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари вакиллари иштирокида ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон 2022 йилда трансафғон темир йўли қурилишини бошлаган. Кейинчалик Ўзбекистон ва Афғонистон келажакда Марказий Осиё ҳамда Жанубий Осиё темир йўл тармоқларини боғлаши кутилаёотган трансафғон темир йўлининг таклиф этилаётган йўналиши бўйича тадқиқот ўтказиш ниятидалиги маълум бўлди. 2022 йилда Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев мамлакат Мозори Шари–Кобул–Пешовар темир йўли қурилишида иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди.

Ўтган 2023 йили феврал ойида Ўзбекистон ва Покистон трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини тезлаштириши маълум қилинган эди. 2024 йил 7 декабр куни Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон ва Қатар транспорт вазирликлари ва темир йўл маъмурияти раҳбарияти иштирокида тўрт томонлама учрашув ўтказилди. Унда трансафғон темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

27 декабрь куни Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Афғонистон транспорт ва фуқаро авиацияси вазири вазифасини бажарувчи Ҳамидулло Охунзода бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказган эди.

Учрашувда томонлар транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида қатор масалаларни муҳокама қилган. Хусусан:

  • автомобиль ташувларида ундириладиган йиғим ва тўловларни паритет асосида ундирилишини таъминлаш;
  • Афғонистон ҳудуди орқали транзит ҳамда икки томонлама ташувларни ривожлантириш;
  • темирйўл ташувларидаги тариф ставкаларига имтиёзлар тақдим этиш.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистон—Афғонистон—Покистон темирйўл қурилиши лойиҳасини жадаллаштириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: