22:50 | 22.06.22

                       

Ўзбекистон ва Афғонистон трансафғон темир йўли йўналишини ўрганишга келишиб олди

Ўзбекистон бу бўйича таклиф бергани маълум бўлди

Ўзбекистон ва Афғонистон келажакда Марказий Осиё ҳамда Жанубий Осиё темир йўл тармоқларини боғлаши кутилаёотган трансафғон темир йўлининг таклиф этилаётган йўналиши бўйича тадқиқот ўтказиш ниятидалиги маълум бўлди. Бу ҳақда Афғонистон темир йўл бошқармаси баёнотига таяниб, «Tolo News» хабар берди.

Фото: «Ariana News»

Афғонистон темир йўл бошқармаси раҳбари Бахт-Раҳмон Шарафатнинг айтишича, Афғонистон томонига Ўзбекистондан Афғонистонда транспорт лойиҳасини амалий амалга оширишни бошлаш таклифи билан мактуб келган.

«Кеча тунда Ўзбекистон томонидан электрон почта хабарини олдик. Улар трансафғон (темир йўл) лойиҳасини амалга оширишни бошлашга тайёр экани айтилди», — деган Шарафат.

Аввалроқ Афғонистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари ва Савдо вазири билан виртуал учрашувида икки давлат ўртасидаги «темир йўл режасини якунлаш» масаласини муҳокама қилганди. Шунингдек, «Мозори Шариф—Кобул—Пешовар» темир йўл қурилиш лойиҳаси ҳақида маълумот берилган. Ҳамда «Толибон» Ўзбекистонни Покистон билан боғлайдиган темир йўл йўналишини тасдиқлаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: