22:02 | 29.01.22

                       

Тўқаев Қозоғистон ва Ўзбекистон олигархларини солиштирди

«Улар ўртасида катта фарқ бор», — дейди Қозоғистон президенти

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўзбекистонлик бойларни мисол қилиб келтириб, уларни қозоғистонлик олигархлар билан солиштирди.

Фото: Қозоғистон президенти матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Тўқаев 29 январь куни «Хабар» телеканалига берган интервьюсида ўз қарашларини билдирган.

«Лоббистлар бир пайтлар Қозоғистонни тарк этиб, мамлакатимизда катта пул топиб, энди уларни маълум намойишлар уюштиришга сарфлаб, одамларни ўйнатиб, ‘қанчалик ёмон бўлса, шунча яхши’ тамойили бўйича бизнинг одамлар буйруғига кўра ишламоқда. Бу борада мен уларни Ўзбекистондан ташқарида кўп пул ишлаб топган, аммо тарихий ватанига келиб, Ўзбекистон Президентидан уларга кўрсатма беришини сўраган бойларга таққослайман: ‘Ўзбек халқи учун нима қила оламиз, қандай ёрдам бера оламизʼ. Шунингдек, улар ўз маблағлари ҳисобидан касалхоналар, инфратузилма қуради. Бу ўзбек олигархлари деб аталмиш бойлар билан шу ердан ёки четдан туриб ҳужум қиладиган қозоқ олигархлар ўртасида катта фарқ бор», — деган Тўқаев.

Аввалроқ Тўқаев икки муддатдан ортиққа сайланманмаслигини маълум қилганди. Шунингдек, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳақида гапирганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: