15:42 | 21.09.23 3491

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳри Миробод туманидаги савдо марказларидан бирида 22 ёшли қиз тегажоғликка учради. Бу ҳақда жабрланувчининг ўзи Bugun.uz’га маълум қилди.

Қизнинг айтишича, у кеча, 20 сентябр куни тахминан соат 18:30 ларда сув олиш мақсадида дўконга кирган. Қандолат маҳсулотлари бўлими ёнида турган пайтда унинг ортидан келган номаълум эркак унга нисбатан беҳаё хатти-ҳаракатларни содир этган. Қўрқиб кетган қиз ундан нима қилаётганини сўраганида эркак бундай ҳаракат қилганини тан олмаган. Жабрланувчи қиз дўкон ходимларини чақиртириб, ёрдам сўраган.

Савдо маркази қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан кузатув камералари текширилганида эркак ҳақиқатан ҳам қизга нисбатан ножўя ҳаракатлар қилгани ойдинлашган. Шундан сўнг, ҳуқуқ-тартибот идораларига бу ҳақда хабар берилган. Буни эшитган эркак қочиб кетишга уринган. Кейинроқ у қўлга олиниб, ички ишлар бўлимига олиб борилган.

Маълум бўлишича, беҳаё хатти-ҳаракатларга қўл урган шахс 1993 йилда туғилган, оилали ва бир нафар фарзанднинг отаси ҳисобланади. Шуниндек, у бундан аввал ҳам жиноят содир этгани учун судланган ва айни пайтда жазо муддатини ўтаётган бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда вояга етмаган қизга тегажоғлик қилган эркак ушланганди. Шунингдек, пойтахтда бошқа бир ҳолатларда қўшнисининг 11 ёшли қизига тегажоғлик қилган 1969 йилда туғилган шахс қўлга олингани ҳамда 55 ёшли эркак «подъезд»да 7 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этгани аниқланганди.


COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

11:56 | 04.12.23 49
Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 395
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1944
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2694
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 626
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 848