19:50 | 19.08.24
Тошкентда светофорнинг қизил чироғидан ўтиб кетган автобус ҳайдовчисига қонуний чора кўрилди (видео).
Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан қоидабузар автобус ҳайдовчисига чора кўрилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқда Ютонг русумли, 01 350 ПКА давлат рақам белгили автобус ҳайдовчиси, йўл ҳаракати қоидаларини бузиб светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ушбу ҳайдовчиси 1989 йилда туғилган И.А.га нисбатан ўрнатилган тартибда МЖТК нинг 128 прим 4-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишлари сўралди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: