21:51 | 23.12.23

                       

Тошкентда яна саккиз киши ушланди — фото

Гумон қилинувчилар эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Долзарб 40 кунлик» тезкор-профилактик тадбирларида бир қатор жиноятларни содир этган саккиз нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИББ хабар берди.

1. Дониёр Юлдошев 1984 й.т. (Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми);

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2. Фазлиддин Алимов 1988 й.т. ( ЖК 165-моддаси 2-қисми);

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

3. Шовкат Қуватов 1991 й.т. ( ЖК 277-моддаси 3-қисми);

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

4. Нуриддин Туляганов 1988 й.т. ( ЖК 168-моддаси 4-қисми);

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

5. Илхом Сотволдиев 1986 й.т. ( ЖК 165-моддаси 2-қисми);

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

6. Дониёр Юнусов 1992 й.т. ( ЖК 168-моддаси 2-қисми, 277-моддаси 3-қисми);

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

7. Бахтиёр Эркинов 1992 й.т. ( ЖК 165-моддаси 2-қисми);

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

8. Умид Махмудов 1987 й.т. ( ЖК 165-моддаси 2-қисми).

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шаҳар ИИББ фуқаролар агар ушбу шахсдан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсалар, уларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсалар, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишларини сўраган ва мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда «криминал авторитет» Бахти Ташкентский ҳамда 200 га яқин жиноятчилар қўлга олинганди. Кейин эса унинг қўлга олингани бўйича маълумот берилди. Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди. Шунингдек, «Салимбойвачча» ҳам қўлга олиниб, унга нисбатан терговга қадар текширув бошланди. Бундан ташқари, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида «тозалаш» ишлари бошлангани ҳақида хабар берилганди. Тошкентдаги «тозалаш» операцияларида яна 10 киши қўлга олинди. 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: