12:57 | 27.10.23 459

Тошкентда «Ўзбекистон ва Хитой табиати дурдоналари» кўргазмаси очилади

Кўргазмада ўзбек ва хитой рассомларининг 40 дан ортиқ картиналари намойиш этилади.

2023 йил 28 октябр куни Ўзбекистон тарихи давлат музейида «Бир макон – бир йўл» ташаббусининг 10 йиллигига бағишланган «Ўзбекистон ва Хитой табиат дурдоналари» Ўзбекистон-Хитой маданий алмашинуви кўргазмаси очилади. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фотo: Экология вазирлиги матбуот хизмати

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Бадиий академия, Давлат санъат музейи, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Хитойнинг Ўзбекистондаги тадбиркорлари уюшмаси, Trans-Asia Gas Pipeline Company Limited компанияси ва «Шанхай қурилиш гуруҳи» ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда республика вазирлик ва идоралари вакиллари, маданият ва санъат намояндалари, тадбиркорлар, санъат арбоблари, Хитой ва Ўзбекистон санъат коллежлари ва олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва талабалари, оммавий ахборот воситалари ва бошқалар иштирок этади.

Кўргазмада ўзбек ва хитой рассомларининг Ўзбекистоннинг энг ноёб диққатга сазовор жойлари, табиат ҳодисалари ва ҳайвонот дунёсини акс эттирган 40 дан ортиқ картиналари намойиш этилади.

Тарих музейидаги икки кунлик кўргазмадан сўнг расмларнинг бир қисми тақдимот учун «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетига юборилади ва у ерда университет фондига ўтказилади.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 746
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 787
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 484
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 398
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1082
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 890