10:41 | 07.09.23
Тадбир давомида, Хитойда Самарқанд тимсолида Регистон моделини ишга тушириш таъкидланди.
Тошкент шаҳрида жойлашган «Intercontinental hotel» меҳмонхонасида Хитой – Марказий Осиё саммити якуни доирасида Ўзбекистон ва Хитой расмийларининг очиқ мулоқоти ташкил этилди.
Тадбирда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Хитой коммунистик партиясининг Шенси провинцияси котиби Чжао Йиде раҳбарлигидаги делегация аъзолари ҳамда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган туризм соҳаси вакиллари иштирок этган.
Мулоқот давомида Хитой ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, икки томонлама сайёҳлар оқимини ошириш ва Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини Хитой Халқ Республикаси ҳудудида кенг тарғиб этиш масалалари муҳокама этилди.
Хорижлик расмийларга охирги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилган.
Тадбирда икки мамлакат ўртасида туризм алоқаларини яхшилашга қаратилган бир қатор ишлар эътироф этилди. Жумладан:
Тадбир якунида Хитойлик расмийлар 16-20 октябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган UNWTO Бош Ассамблеясининг 25-юбилей сессиясида иштирок этишга таклиф этилган.
Бош Ассамблея доирасида туризм соҳасидаги инвестициявий ва таълим форумлари ўтказилиши, бу борада инвестиция форумида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари, шунингдек, Марказий Осиё давлатларининг сармоявий ва инфратузилма лойиҳалари тақдим этилиши, Таълим форумида эса, туризм соҳасининг келажак авлодини тарбиялашнинг илғор тажрибаси ва долзарб масалалари кўриб чиқилиши маълум қилинди.
Шунингдек, тадбирда Хитой томони Шенси провинцияси маданияти ва туризми билан иштирокчиларни яқиндан таништирди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон маданий ва туризм салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида Шенси провинциясида Самарқанд тимсолида Регистон моделини ишга тушириш бўйича лойиҳаларни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида жойлашган «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетида Хитойнинг Шенси провинцияси билан ҳамкорликда «Инсон ва атроф-муҳитни ўрганиш бўйича ‘Бир макон, бир йўлʼ Хитой — Марказий Осиё қўшма лабораторияси» фаолияти йўлга қўйилган эди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: