12:11 | 08.12.23

                       

Тошкентдаги Humo arena’да Миллий гвардия томонидан машғулотлар ўтказилди — фото

Аввалроқ, аренада бўлиб ўтган қозоғистонлик репер Jah Khalib концертида оммавий тартибсизлик юзага келганди.

Bugun.uz маълумотларига кўра, шу йилнинг 7 декабр куни Тошкент шаҳридаги Humo arena муз саройида Миллий гвардия, шаҳар ИИББ, Чилонзор тумани ФВБ, Соғлиқни сақлаш бўлими ва муз сарой ходимлари ҳамкорлигида ўқув машғулоти ўтказган.

Ушбу машғулотлар қозоғистонлик репер Jah Khalib концертидаги тартибсизликлардан 12 кун ўтгач амалга оширилди.

Унда оммавий тадбирларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин, тирбандлик, фуқароларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш ва жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш каби беш хил ҳаракатлар амалда синаб кўрилган.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пойтахтдаги «Ҳумо арена»да репер Jah Khalib концерти олдидан тўполон кўтарилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи Jah Khalib концертидаги тартибсизликлар сабаб ишдан олинганди. Бундан ташқари, Ўзбекистон махсус хизматлари Jah Khalib концертидаги тартибсизликлардан сўнг, мафияни йўқ қилишга киришгани айтилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: