14:20 | 04.12.23

                       

Туркияда ишлаб чиқарилган қалбаки долларлар Қирғизистон ва Ўзбекистонда қайта сотилгани аниқланди – видео

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Бишкекда трансмиллий гуруҳнинг икки аъзоси ҳибсга олинганини маълум қилди.

Бишкекда Қирғизистонда қалбаки пулларнинг ноқонуний муомаласи билан шуғулланган трансмиллий жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб «24.kg» хабар берди.

Унга кўра, қўлга олинганлар Ўзбекистон ва Туркия фуқаролари билан олдиндан тил бириктириб, Қирғизистон ва Ўзбекистонда қалбаки пулларни (Туркияда ишлаб чиқарилган АҚШ доллари) қайта сотишган.

«Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудида қалбаки пул ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланган шахсларни аниқлаш, уларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйиш мақсадида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда», — дея қўшимча қилинган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Интерпол 7,6 минг доллар миқдоридаги фирибгарлик иши бўйича қидирувда бўлган ўзбекистонликни Сочида қўлга олгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: