21:28 | 26.01.24

                       

Туркияда ушланган ўзбекистонлик икки аёл депортация қилинди

ИИВ қидирувида бўлган ушбу Ўзбекистон фуқаролари одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, қўлга олинганди.

Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган, 2018 йилдан буён одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб келинаётган, 1985 йилда туғилган Дилноза Умарова ва 2017 йилдан буён қидирувда бўлган, 1983 йилда туғилган Мавлудахон Улмасовалар Истанбул халқаро аэропортидан Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Истанбулдаги бош консулхона хабар берди.

Фото: Истанбулдаги бош консулхона

Хабарда ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Истанбул шаҳридаги бош консулхонага ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИИВнинг қидирувида бўлган ушбу икки нафар аёл Туркияда ушланганди.

Шунингдек, Туркияда ўзбекистонлик «фоҳишалар маликаси» қўлга олингани, кейинчалик, «Мадам Клод» лақабли ушбу аёл Ўзбекистонга олиб келингани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: