12:17 | 09.12.23

                       

«Вор в законе» аслида ким? Жиноят оламининг қонун-қоидалари ҳақида нималар биласиз?

Постсовет ҳудудида мафиянинг шакллланиши ҳамда улар ўрнатган тартиб-қоидалар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлинг

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда жиноят олами вакилларига қарши «зарбдор 40 кунлик» профилактик тадбирлари фонида «тозалаш» операциялари ўтказиляпти. Бир неча кун ичида республиканинг бир қатор вилоятларида мафияга алоқадор шахслар қўлга олиниб, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари кетмоқда.

«Зарбдор 40 кунлик»да жиноят оламининг энг машҳур шахсларигача, «вор закон»ларгача ҳибсга олинди. Шу ўринда ҳар биримизда савол туғилиши мумкин, «вор закон» ўзи ким? Жиноят олами, яъни мафия кимлардан ташкил топади?

Bugun.uz айни шу мақсадда ўз муштарийларига «вор закон» атамаси ва бу статус эгаси аслида ким эканлиги ҳамда мафия ҳақида батафсил маълумот беради.

ЭСЛАТМА: Мақолада «мафия», «жиноят олами» ва «ўғрилар дунёси» каби атамалар синоним сифатида қўлланилган. Бу тушунчаларга постсовет ҳудудида тушунилувчи криминоген вазиятдан келиб чиқиб ёндашилган.

«Вор в законе» сўзи қонундаги ўғри дея таржима қилиниб, халқ орасида «вор закон» атамаси кенг қўлланилади. Қуйидаги мақолада ҳам «вор закон» атамаси қўлланилади.

Вор закон ўзи ким?

Оддий қилиб айтганда, вор закон, яъни қонундаги ўғри — жиноят оламида элита мақомига эга бўлган шахс ҳисобланиб, бу мақом уни юқори мартабали жиноятчига айлантиради. Вор закон жиноят олами ва унинг аъзоларини назорат қилиш ваколатига эга. Жиноий жаргонда қонун ўғрилари ҳам «адвокатлар» деб аталади. Қисқа қилиб айтганда, вор законлар жиноят оламининг «генераллари» ҳисобланади.

Аслан Усоян ( Дед Хасан). Грузиялик криминал авторитет. Постсовет ҳудудида мафиябоши дея таърифланади.
Фото: Lenta.ru

Генерал мақомига кўтарилган ҳарбий ёки ҳуқуқ-тартибот органи ҳодимининг либосидаги юлдузчалар таъсир кучи ортади. Бу ҳолат мафия (жиноят олами)да ҳам бор бўлиб, «тож кийиш» маросимида вор закон мақомини олган жиноятчи эндиликда олдинги мавқейидан юқорироққа кўтарилади.

Мафия қоидаларига кўра, вор закон танасида юлдузча шаклидаги татиуровка бўлиши шарт

Юлдузли татиуровка мажозий маънода генерал либосидаги юлдузчаларга ишора қилади. Дастлаб бу белги мафиянинг энг обрўли вакилларидагина учраган. Айни шу мажозий таъриф «нега вор законлар жиноят оламининг генераллари деган?» саволга жавоб бўлиши мумкин. Вор закон жиноят оламидаги ёзилмаган қоидаларни ҳимоя қилиш ҳамда йиғилиш отказиш каби мажбуриятларни қабул қилиб олади. Айнан шунинг учун ҳам уларни «адвокатлар» дея аташади.

Юлдуз тасвири. Жиноят оламидаги асосий символ.
Фото: Проза.ру

Мафия қонунлари оғиздан оғизга ўтиб бораверади ва тарихнинг маълум бир даврида ўзгаришга учрайди. Ўзгаришлар ташқи таъсир натижасида (сиёсий, иқтисодий ёки маданий) бўлиши мумкин. Ҳозирда ҳам бу қоидалар узоқ йилардан буён замонавий тус олиб, ўзгаришга учрамоқда. Иддао қилинишича, бизга маълум бўлган жиноят олами фақатгина постсовет давлатлари ҳудудидагина мавжуд.

Россия Ички ишлар вазирлиги «МДҲга аъзо бўлмаган мамлакатларда бу жиноий ҳодисанинг ўхшаши йўқлигини» таъкидлайди

Қандай қилиб вор закон бўлиш мумкин?

Жиноят оламида вор закон мақомига эришиш анча мушкул ҳисобланади. Одатда бу мақом махсус жараён деб кўрилувчи «тож кийиш» маросимидан сўнг берилади. Аммо, бу босқичга эришгунча даъвогар узоқ йўлни босиб ўтиши керак. Мафия орасида катта мавқега эришиш ҳамда ўз атрофига етарлича ҳамтовоқлар тўплаш кабилар бу йўлнинг бошланишидир.

Шунингдек, вор закон ким этиб белгиланишидан қатъий назар, юқорида санаб ўтилган тартиб қоидаларга риоя этишга мажбурдир

Шу билан бирга, вор закон бўлиш учун биз юқорида кўрсатиб ўтган талаблардан ташқари яна бошқа кўплаб талаблар ва шартлар ҳам мавжуддир. Айнан шу талабларни бажарган даъвогар «тож кийиш» маросимининг қаҳрамонига айланиши мумкин.

Бахти Ташкентский. Ўзбекистондаги ягона вор закон эканлиги иддао этилувчи шахс.
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Бахти Ташкентский ким? Батафсил билиб олинг

Вор закон бўлиш учун қандай талаблар қўйилади?

Анъанага кўра, «ўғрилар кодекси»га қатъий амал қиладиган ва жиноят оламида обрў ва ҳурматга сазовор вакилгина вор закон бўлиши мумкин. Бу бўлажак вор закон учун энг асосий ва муҳим талаб ҳисобланади. Шунингдек, бу борада жиноят олами қўядиган бошқа асосий талаблар ҳам мавжуд. Булар:

1. Консерватив қараш: Вор законликка давогар шахс анъанавий қарашдаги инсон бўиши керак. Ҳатто, бу талаб энг асосий талаблардан бири сифатида ҳам талқин қилинади. Бу қоида мафия орасида гомосексуалларга нисбатан ўта салбий муносабат билан изоҳланади. Бундан ташқари, қарийб 70 йил давомида аёлларнинг «тож кийиши»га қатъий тақиқ қўйилган. Мавжуд стандартларга кўра, фақат эркак кишигина қонундаги ўғри, вор закон бўлиши мумкин.

2. Давлатга хизмат қилмаслик: Вор закон давлат идоралари ва амалдорлар билан ҳамкорлик қилмаслиги керак. Бу ўта уятли ҳолат бўлиб, «жиноятчилар кодекси»га зид ҳисобланади. Шу билан бирга, бундай ҳамкорлик тўғридан-тўғри алоқани, яъни, полиция билан ҳамкорлик ва ҳарбий хизматни ҳам ўз ичига олади.

3. Қамалиш шарт: Вор закон бўлиш учун даъвогар камида икки марта судланган ва қамоқда ўтирган бўлиши керак. Аммо, бу ерда қамалиш сабаби инобатга олинади. Яъни, қилинган жиноят мафия орасида «ҳурматга сазовор» бўлиши керак. Ўгрилик ва талончилик каби жиноятлар шулар жумласидандир. Аммо, зўрлаш ва педофилизм каби жиноятлар бундай эмас. Қоидага кўра бу каби ишларни қилган жиноятчилар ҳеч вақт ҳурматга сазовор бўлмайди.

4. Уйланмаслик: Мафия куртак ёза бошлаган дастлабки даврларда жиноят олами қонунларида оиласи ва фарзанди бўлган жиноятчилар вор закон бўлиши тақиқланган. Бу қоида вор законнинг душманлари унинг оила аъзоларига зарар етказмаслиги кераклиги билан изоҳланади.

5. Мол-мулкка эга бўлмаслик: Бундан ташқари, жиноятчилар қоидаларига кўра, бизнес ва мол-мулкка эга бўлиш мумкин эмас. Бироқ, мафия татқиқотчиларининг фикрига кўра, бу тартиб-қоидалар аллақачон бекор қилинган.

6. Молиявий ҳолат: Вор закон бўлган жиноятчи маълум миқдорда капиталга, яъни, пулга эга бўлиши керак. Бу ерда аниқ рақамлар кўзда тутилмайди. Аммо, вор закондаги маблағ умумий жиноий фондни қоплашга етиши даркор.

7. Қиморда қарз бўлмаслик: Вор закон учун қўйиладиган яна бир талаблардан бири, қиморда қарз бўлмасликдир. Таҳмин қилинишича, бу қоида қамоқхонадаги ҳаётни инобатга олган ҳолда белгиланган. Сабаби, қамоқхонада қарздорлик жиддий юк ҳисобланиб, бу ҳудди оила масаласида бўлгани каби, босим ўтказиш имконини бериши мумкин.

8. Рухсат: Агар даъвогар юқоридаги талабларга тўлиқ мос келиб, вор закон мақомини олишни истаса, у аввало ўзидан олдинги вор законларнинг ёрдамига таянади. Яъни, ҳозирги даъвогардан олдин вор закон мақомида бўлган икки шахс янги даъвогарнинг вор закон бўлишига рухсат бериши керак. Бу жиноят оламида анъана деб қаралади.

Вор законни текшириш

«Тож кийиш» маросимидан олдин мамлакатдаги барча қамоқхоналар, тергов изоляторлари, ҳибсхоналар ва ахлоқ тузатиш калонияларига хатлар юборилади. Хат юборилган жойнинг «норасмий раҳбарига» жўнатилади Хатда вор закон мақомига даъвогар шахснинг исми ва лақаби ёзилиб, хат юборилган жиноятчидан у ҳақдаги маълумотлар сўралади. Айтилган маълумотлар ва фикрлар ижобий бўлса, «тож кийиш» маросими ташкиллаштирилади.

Қамчи Қўлбаев ( Кўля Қирғиз) Қирғизистонлик жиноий авторитет.
Фото: Tura News

Агарда даъвогарга нисбатан салбий фикрлар айтилиб, унинг номақбул жиноятлари тилга олинса, даъвогар шу босқичда ўйиндан чиқади ва «тож кийиш» мақосими учун «армон»га айланади. Этиборли томони, даъвогарнинг қилган номақбул жинояти учун маълум муддат белгиланмаган. 20 ёки 30 йиллик жиноятлар ҳам уни жазолаш учун етарли бўлади.

Хат юборилган жиноятчилар даъвогар тўғрисида фикр билдиришлари мажбурийдир. Салбий ёки ижобий фикр билдириш уларнинг ўзларига ҳавола. Аммо, билдирилган фикр асослаб берилиши керак. Бу ерда далиллар ва тафсилотларнинг бўлиши муҳимдир.

«Тож кийиш маросими»

Вор закон мақомига даъвогар жиноайтчига билдирилган фикрлар ижобий бўлса, «жиноий йиғилиш» чақирилади. Бу йиғилишда бўлажак вор закон учун кафиллик қилувчи жиноятчилар ҳам иштирок этиши шарт. Йиғилишда маросимнинг жойи ва вақти келишиб олинади ҳамда даъвогарга ан;анавий тартиб-қоидалар тушунтирилади.

Арман Жумагелдиев ( Арман Дикий) Қозоғистонлик жиноий авторитет.
Фото: Медиазона Сентралная Азия

«Тож кийиш» атамаси ва маросими 20 асрнинг бошларига бориб тақалади. Унинг тартиб-қоидалари аниқ маълум эмас, чунки бу жараён буткул яширин тарзда амалга оширилади. Одатда, мафия томонидан ўз обрўларини ошириш мақсадида турли хил ҳикоялар тўқилиб, жиноят олами романтизация қилинади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: