17:31 | 07.02.24

                       

Яшнободда иккита электробус тўқнашди

Яшнобод туманида 28- ва 44-сонли автобуслар тўқнашиб кетди. Йўл-транспорт ҳодисаси ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

«Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати Яшнобод туманида Yutong электробуслари ўзаро тўқнашиб кетгани ҳақидаги хабар юзасидан маълумот берди.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати

Маълум қилинишича, ҳолат 7 феврал куни соат 11:00 ларда содир бўлган. Унда «1-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги 28-сонли автобус ҳайдовчиси Х.А. автобусни Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси бўйлаб бошқариб келиб, «Успенский номидаги мусиқа мактаби» бекатига тўхтатган.

У шу бекатда тўхтаб йўловчи тушираётган «5-автобус саройи» филиали тасарруфидаги 44-сонли автобус билан ёнлама оралиқ масофани сақламаган. Оқибатида 28-сонли автобуснинг ўрта эшик қисми ҳамда 44-сонли автобуснинг чап томон орқани кўриш ойнасининг корпус қисми билан бир-бирига тегиб қирилган. Содир этилган тўқнашувда ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

Аввалроқ Тошкентда 2023 йил бошидан бери автобуслар билан 94 та ЙТҲ содир бўлгани хабар қилинганди. Хусусан, Тошкентда «гармошкали» автобус ва Matiz ўртасида тўқнашув содир бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: