22:38 | 20.08.24

                       

«Зарафшон» миллий табиат боғидаги дарахтлар юзасидан маълумот берилди

«Зарафшон» миллий табиат боғидаги дарахтлар юзасидан маълумот берилди.

Самарқанд вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги «Зарафшон» миллий табиат боғидаги дарахтлар қуриб қолаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва «Зарафшон» миллий табиат боғи маъмурияти томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ҳақиқатда ҳам Зарафшон дарёсидан қум-шағал аралашмасини ноқонуний тарзда қазиб олинишининг олдини ошиш мақсадида Мораторий жорий этилишига қарамай, баъзи қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар томонидан қум-шағал аралашмасини қазишга уриниш ишлари бот-бот такрорланиб турибди. Бироқ, бошқарма ва вилоят Прокуратураси томонидан махсус ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, доимий назорат тадбирлари ташкил этиб келинмоқда.

Шунингдек, Зарафшон миллий табиат боғи Зарафшон дарёси ўнг қирғоғи бўйлаб узунлиги 47 км масофага қадар чўзилган қисмида ўсимликларнинг 300 дан ортиқ тури, сут эмизувчиларнинг 24 тури, қушларнинг 218 тори, балиқларнинг 18 тури, моллюскаларнинг 26 тури, судралиб юрувчиларнинг 11 тури ва хашоратларнинг 88 тури учраши аниқланган аммо кейинги пайтларда дарё ўзанини қазилиши ва ўзгариши оқибатида мазкур ёввойи табиатга жиддий салбий таъсири бўлиши бор гап. Ҳозирда миллий табиат боғи маъмурияти, масъул ташкилот ва идоралар(МЧС ва Хавфсиз дарё, вилоят ҳокимлиги, туман прокуратураси) томонидан белгиланган тартиб нормаларга мувофиқ ишлар ташкил этилиб, дарё ўзани ўзини қайта тиклаши учун барча чоралар кўриб борилаётганлиги маълум қилинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: